БЎРИБОЕВ Азизбек Бахрановични Булунғур тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. БЎРИБОЕВ Азизбек Бахранович - Булунғур тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлансин.
2. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси: Б. БАХРАМОВ.