Булунғур туман ҳокими Баҳодир Бахромовнинг
барча булунғурликларга байрам табриги
Ҳурматли булунғурликлар!
Энг аввало ҳаммангизни энг улуғ байрамларимиздан бири Ватанимизнинг 30 йиллик байрами билан Булунғур туман ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий муборакбод этаман.
Ҳурматли юртдошлар!
Халқимиз мана 30 йилдирки бу қутлуғ байрамимизни ўзгача бир кўтаринкилик ва яхши кайфиятда кутиб олмоқда. Табиийки байрамни ҳар бир ташкилот ва корхона, туман ва вилоят ўзининг туҳфаси билан кутиб олади.
Хабарингиз бор яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон газетаси муҳаррири саволларига жавоблари асосида тайёрланган “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” номли суҳбатнинг мазмун моҳияти ҳам ўтган йиллардаги ютуқ ва камчиликларимиз, келгусида олдимизда турган устувор вазифаларга қаратилди. Буни ҳар бир юртдошимиз юракдан ҳис қилиб хулоса чиқариши ва зиммасидаги вазифаларни бажаришга астойдил киришмоғи лозим.
Туманимизда ҳам муҳтарам Президентимиз кўрсатма ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш ва провардида халқимиз розилигига эришиш учун аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан: агар ўтган беш йилликни таққослайдиган бўлсак бу ютуқларимиз албатта мамлакатимиз тадбиркорларига яратиб берилган қулай шароит ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлар натижасида мисол учун иқтисодиёт соҳасининг кичик бизнес субъектлари 2017 йилда 616 тани ташкил қилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 1310 тага етиб олдингиларига нисбатан 694 тага кўпайди. Ёки 2017 йилда 136 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган бўлса, 2020 йилда 379 та 2017 йилга нисбатан 243 та кўп янги субъектлар очилди. Хорижий мамлакатлар капитали иштирокидаги қўшма корхоналкар 7 тадан 19 тага кўпайди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2017 йилда 28 млрд 462 млн сўм ажратилган. Бу кўрсаткич 2020 йилга келиб 96 млрд 198 млн сўмни ташкил қилди. Саноат соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш 2017 йилга нисбатан 126,3 млрд сўмга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 533 млрд сўмга кўпайди. Чакана савдо айланмаси эса 473,2 млрд сўмдан 803,9 млрд сўмга ошди. Янги қувватларни ишга тушириш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига пандемия шароити бўлишига қарамасдан 2020 йилда 73,7 млрд сўм тушум тушишига эришилди. Бу 2017 йилга нисбатан 29,7 млрд сўм кўп демакдир.
Туманимиздаги қурилиш соҳасида ҳам арзирли ишлар қилинмоқда. Тумандаги жами автомобил йўллари 1581 км умумий фойдаланишдаги йўллар 271 км ва ички хўжалик йўллари 1310 км.ни ташкил қилади. Ўтган беш йил мобайнида 11 млрд. 892 млн. сўм маблағ ҳисобидан 30 км. 634 метр йўллар асфальтланди, 27 км. 114 метр йўлларга шағал ётқизилди. Суюлтирилган газ билан таъминланган хонадонлар сони 4970 тага ортди. Табиий газ билан таъминланган хонадонлар 5513 тага кўпайди. 2017-2020 йиллар давомида 42,3 км электр тармоғи тортилди. 44 та трансформаторлар, 921 та бетон устунлар ўрнатилиб, электр таъминоти сифати яхшиланди. Аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 63 фоиздан 67,7 фоизга оширилди.
Қишлоқ хўжалик соҳасида маҳсулот етиштиришда ҳосилдорликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, бошоқли дон маҳсулотлари етиштириш 370 гектарга қисқартирилишига қарамай ҳосилдорлик 8183 тоннага оширилди. Картошка 2017 йилда 2450 гектар майдонга экилган бўлса, 2020 йилда 3048 гектар ерга картошка экилди. Ҳосилдорлик 110 378 тоннани ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 27 768 тонна кўп демакдир. Сабзавот 2017 йилга қараганда 3172 гектар ерга кам экилишига қарамай 42 628 тонна кўп маҳсулот олинди. Узум майдонлари шу йиллар мобайнида 793 гектар майдонга етказилди. Ундан ташқари 2310 гектар интенсив боғлар яратилиб, боғзорлар 5191 гектарга етказилди. Туманда 2017 йилда 1 та мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонаси мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда 2 та мева-сабзавот кластери ва 2 та қайта ишлаш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Бу корхоналарнинг қайта ишлаш қуввати 83 минг тоннага ортди. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси 2020 йилга келиб 9 фоизга ошди.
Ижтимоий соҳа, халқ таълими, инвестиция соҳалари бўйича ҳам туманда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Албатта ютуқларимиз билан бирга ҳали бажаришимиз лозим бўлган ишларимиз анчагина. Мавжуд муаммоларни ҳам бартараф этиш учун аниқ дастурлар ишлаб чиққанмиз.
Ҳурматли булунғурликлар!
Бугунги имкониятдан фойдаланиб туманимиз халқини яна бир бор яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Туманимиздаги ҳар бир хонадон ва оила аъзоларига тинчлик хотиржамлик, файзу-барака, бахту-саодат доимо ёр бўлишини тилайман.