Кеча туманимиздаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Қишлоқ ва сув хўжалиги технологияси” соҳаси бўйича август семинари бўлиб ўтди. Семинарда Самарқанд вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳамда ҳудуддаги касб-ҳунар мактабларидан ташриф буюрган махсус фан ўқитувчилари ташриф буюришди.

Семинарни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори Мурод Намозов олиб борди. Семинарда сўзга чиққан Пайариқ туман 1-сон касб-ҳунар мактаби махсус фан ўқитувчиси Маҳмуд Холмирзаевнинг Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш, Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Жомбой техникуми махсус фан ўқитувчиси Нилуфар Усмонованинг Помидорни қайта ишлаш ва консервалаш технологиялари, Иштихон туман 1-сон касб-ҳунар мактаби махсус фан ўқитувчиси Равшан Ўсаровнинг Асалариларни қиш мавсумига тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида ва Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби махсус фан ўқитувчиси Турғун Холжигитовнинг “Тракторчи-машинист” йўналишида таълим олаётган ўқувчиларга “трактор-комбайн шоссилари тузилиши ва уларга техник сервис кўрсатиш” тўғрисидаги маърузалари слайдлар орқали кенг ёритиб берилди.
Шунингдек, семинар сўнгида иштирокчилар туманимиздаги 1-сон касб-ҳунар мактабидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш цехи, Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш сервис хизмати цехи ҳамда назарий ва амалий назариялар ўтказиладиган жараёнлар билан яқиндан танишдилар.
Семинар иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Тўлқин ШЕРБОЕВ.