Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири суюлтирилган газдир. Истеъмолчилардан бири бу Э.Тошпўлатов ҳам уйига туман газ таъминоти идораси ходимлари суюлтирилган газ баллонларини олиб келмаганидан норози. Ана келади мана келади, деб аҳолини сарсон қилиб, газни етказмай турли хил баҳоналар билан истеъмолчиларни қийнаб келгандан кейин Э.Тошпўлатов туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма тарзда ариза билан мурожаат қиди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида Э.Тошпўлатовга ва шу қишлоқ аҳолисига 3 ойдан бери суюлтирилган газ етказиб берилмаётганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг жамият ҳодимлари туман газ таъминоти идораси ходимлари билан суҳбат ўтказилганда ва қонуний тушунтириш берилганда Э.Тошпўлатовга ва шу ҳудудда яшайдиган қишлоқ аҳолисининг ҳар бирига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Ўрганиш натижасида 20 кг. газ баллонлари нархи 22 400 сўм эканлиги ва туман газ таъминоти идорасининг чилангар ходимлари томонидан 1 дона газ баллон ўрнатилиши учун 3000 сўм, жами 25 400 сўм олиниши ҳақида ва суюлтирилган газни белгилаб берилган жадвал асосида ҳар 40-45 кунда аҳоли хонадонларига етказиб бериш кераклилиги маълум бўлди. Истеъмолчи Э.Тошпўлатов ва қишлоқ аҳолиси туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳодимларидан миннатдор бўлишди ва яна бир мурожаат ижобий ҳал қилинди.
Ш.МАМАРАЖАБОВ,
туман ИҲҲҚЖ мутаҳассиси.