Эл ичида ўз касбининг устаси, деб ном чиқарган Холмурод Ишманов 38 йилдан буён сартарошлик касбини улуғлаб келаяпти. Шу касбга бўлган меҳри туфайли эл ҳурматини қозонган.
– Ёшлигимда туман марказидаги “Баҳор” салонида ишлаётган катта сартарош уста Олим акага шогирд тушган эдим , - дейди уста Холмурод ака. - Шу касбга қизиқишим сабабли олти ой давомида сартарошликнинг ўзига хос сирларини, мижозлар билан билан қалбан суҳбатлашишни ўргандим. Катта уста Олим аканинг дуоларини олиб, мустақил иш бошладим. Мана, шунга ҳам ҳаш-паш дегунча 38 йил бўлибди. Шу касбни менга сидқидилдан ўргатган устозим Олим акадан бир умр миннатдорман.
Ўтган давр мобайнида уста сартарош Холмурод Ишманов кўплаб ёшларга устозлик қилиб, уларга сартарошлик касбини ўргатди. Айни пайтда Ғиёсиддин, Муҳаммади, Фарҳод каби иқтидорли шогирдлари уста билан бир сафда туриб аҳолига беминнат хизмат қилишмоқда.
– Бағри кенг устозим Холмурод ака Ишмановдан сартарошлик касби туфайли жуда кўп яхши нарсаларни ўргандим, - дейди шогирдларидан бири Фарҳод Рўзибоев. - Энг асосийси, оддий шарафли касб эгаси сифатида доимий ишли бўлдим.
Раббим ҲОТАМОВ.