“Чўянтепа” массивида туманда узумчиликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда бу соҳани давр талабларига мос тарзда йўлга қўйишда нималарга эътибор қаратилиши юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Ўтган йилнинг хос даврига нисбатан 2021 йилнинг фақат баҳор ойларида 313 гектар янги майизбоп кишмиш узумзорлар барпо этилди. Бу кўрсаткич ўтган 2020 йил баҳор ойларида 124 гектар бўлган. 2019 йилда майизбоп узумчиликка ихтисослашган “Чўянтепа чорбоғ саховати” ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил этилиб, 654 гектар майизбоп кишмиш узумзорлар аҳолига 0.25 - 0.50 гектардан ажратиб берилиб, аҳолининг бандлиги таминланди. Ҳозирги кунда ушбу майдонлардан ҳар бир гектардан 10-12 тонна ҳосил олиниб, 3-4 тоннадан соф экспортбоп майиз ишлаб чиқарилмоқда.
2021 йилда “Зарафшон” массивида кишмишбоп майиз етиштиришга ихтисослашган 3 та янги кооперация ташкил этилиб,”Ёшлар дафтари” да турган ишсиз ёшларга 0.50 гектардан ажратиб берилди ва лалми майдонларга сув чиқарилиб, 126 гектар узумзорлар ташкил этилди.

Аббос ЖАББАРОВ.