ИНТЕНСИВ БОҒЛАР КЎПАЙМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида 2020-2021 йилларда Булунғур туманида бошоқли дон экинлари ер майдонларини қисқартириб, ўрнида босқичма-босқич экспортбоп маҳсулотларни етиштириш бўйича интенсив боғ ва токзорларни ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилган эди.
Бу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Йўл ҳаритаси”га кўра туманда ғалла майдонларини қисқартириш эвазига ғалладан бўшаган 2 минг 200 гектар майдонга мева-сабзавот экинлари жойлаштириш режалаштирилган.
Белгиланган дастурга асосан, тумандаги “Richland Investmen Samarqand” МЧЖга сабзавот етиштириш учун 939 гектар, “Samarqand Garden plast” МЧЖга интенсив боғ ташкил қилиш мақсадида 600 гектар, “Сar Агро Булунғур” МЧЖ га интенсив боғ ташкил қилиш учун 200 гектар лалми ер майдонлари ажратилмоқда.
Шунингдек, “BestwegFarm” МЧЖ га сабзавот экинлари экиш учун 115 гектар, “Навбоғ шабнами” фермер хўжалигига интенсив боғ ташкил этиш учун 45 гектар, “Аgro Footstandart” МЧЖга токзор барпо этиш учун 40 гектар, “Маҳмуджон интенсив боғлари ” фермер хўжалигига интенсив боғ барпо этиш учун 93 гектар, “Шифобахш сифат мевалари” фермер хўжалигига интенсив боғ ташкил қилиш учун 98 гектар ҳамда “Иброҳим Халил” фермер хўжалигига интенсив боғ ташкил қилиш учун 70 гектар лалми майдонлардан ер ажратилиши режалаштирилди.
Бугунги кунда инспекциямиз томонидан мазкур “Йўл ҳаритаси” ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида тизимли таҳлил ва мониторинг тадбирлари ўтказмоқдамиз.
Фаррух МИРЗАЕВ,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси туман бўлими
катта инспектори.