1914 йилда содир бўлган воқеа шарафига 5 август – «Халқаро светафор куни» деб нишонланади.
Ушбу кунда Америка шаҳри Кливлендда илк бор замонавий ускуна пайдо бўлган. Ускунада қизил ва яшил фонарлар бўлган, шу билан бирга, ранглар ўзгарганда ўзидан товуш чиқарган. Биринчи светофорни XIX асрда Британиялик Жей Найт яратган.
Бу қурилма 1868 йил Лондон парламентининг қаршисида ўрнатилган. 3 йил ўтгандан сўнг унинг фонари портлайди ва милиционерни жароҳатлайди. Бу ҳодисадан сўнг биринчи 2 та рангли фонарли автомат светофор ишлаб чиқилгунга қадар светофор ҳақида 50 йил унутилди, 1910 йилгача 3 рангдаги светофорни 1920 йилда илк марта Детёрд ва Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи инсонлар кўришган.
Замонавий қурилма Америка ва Европада машҳур бўла бошлади. Россияда Ленинград шаҳридаги Невский ва Литейний катта кўчасининг бурчагида илк маротаба 1930 йил пайдо бўлган. Декабрь ойида худди шу йили Москвадаги Петровка ва Кузнец мостида ҳам ушбу қурилмани ўрнатишди. Россиянинг учинчи шаҳри ҳисобланган Растовна-Донда ҳам светофор ишга туширилган. Новосибирскда 2010 йилда Светофор учун хотира ҳайкалининг очилиши «Халқаро светофор» кунида бўлган. Светофорнинг хотира ҳайкали, бундан ташқари, Новосибирск ва Пенза шаҳрида ҳам бор.