Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги “2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилди. 2021 йил ҳосили учун 769 та фермер хўжаликлари томонидан 6290 гектар ер майдонга экилган ғалла парвариши юксак агротехника талаблари асосида ташкил этилиб, ўз вақтида тегишли миқдорда минерал ўғитлар берилиб озиқлантирилди, суғорилди, бегона ўтларга қарши курашилди. Ана шунинг самараси ўлароқ бошоқли дондан ўртача 60-70 центнердан ҳосил олиниб, 40 минг тонна сара дон етиштирилди. 2021 йил 15 июль ҳолатига 16 минг тонна дон давлатга сотилиб, бу борадаги режа 105 фоизга бажарилди.
Мавсум давомида етиштирилган донни қабул қилишда шаффофликни таминлаш мақсадида доннинг сифат кўрсаткичлари мунтазам таҳлил қилиб борилди.
Бир мисол: қайта таҳлиллар давомида “Хислатбек ери” фермер хўжалигидан қабул қилинган 10640 кг. 3-синф буғдойнинг намлиги 13 фоиз қайт қилинган. Бироқ, қайта таҳлил натижасида намлик 12 фоизни, орадаги фарқ 1 фоизни ташкил этди. Бунда донни қабул қилишда таҳлил (ГОСТ13586,5-93) меъёрий ҳужжатлар талабларидан ошиб кетганлиги сабабли дон қабул қилиш “Таҳлилхона”си катта таҳлилчиси Ғ.Ниёзовга нисбатан МЖтКнинг 212-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ином КАРИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Булунғур туман бўлими катта инспектори.