Бугун туманимизга республика тарғибот гуруҳидан Тошкент шаҳри “Сирожи Солиҳ” масжиди имом-хатиби Хасан Қодиров, Тошкент шаҳар “Яккасарой” жоъме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Ташанов ва Булунғур туман “Оломон” жоме масжиди имом-хатиби Абдуманнон Муродовлардан иборат диний соҳа вакилларидан иборат тарғиботчилар ташриф буюришди.
Тарғиботчилар гуруҳи дастлаб туманимиздаги “Амир Хамза” жоме масжидининг қўшимча янги биноси қурилиши билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг “Темир дафтар”га рўйхатга олинган Навбаҳор” маҳалласи фуқароси 2-гуруҳ ногирони Қаршигул Муродова ва Самарқанд маҳалласида яшовчи Дилшода Намозовалар яшаш хонадонларига ташриф буюришиб, Қурбон ҳайити арафасида ҳолидан хабар олиниб, “Вақф” фонди томонидан ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотларидан таркиб топган совғаларни улашишди.
Шунингдек, тарғиботчилар туманимиздаги “Буюм бозори” ва “Деҳқон бозор”ларида ҳам бўлишиб, бозорлардаги тўкин-сочинликларнинг гувоҳи бўлиш баробарида сотувчи ва харидорлар билан ҳам учрашишди.

“Амир Хамза” жоме-масжидида жума намози адо этилгач, масжидга яқин ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашиб, сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ҳудудлардаги мавждуд ва янгидан барпо этилаётган жоме-масжидлари, ислом динига эътиқод қилувчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида суҳбатлашишди, фуқаролар томонидан берилган саволларга атрофлича ва батафсил жавоблар қайтарилди.
Саид ТУРДИЕВ.