“ҚАЛПОҚ”НИНГ ТАШРИФИ
Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан туманимиз аҳолисига хуш кайфият улашиш мақсадида бугун ойнаи жаҳон орқали ўзининг қизиқарли ҳангомалари билан элнинг ҳурмати ва эътирофига сазовор бўлган, халқимиз суйиб томоша қиладиган Абдувоҳид Рўзметов раҳбарлигидаги “Қалпоқ” ҳажвий гуруҳи аъзолари туманимизга ташриф буюришди. Туманимиздаги 9-сонли болалар ва ўсмирлар мусиқа коллежи биносининг концертлар залида бўлиб ўтган ижодий учрашув ҳамда кулгу кечасида таниқли актёр, қизиқчи Мухтор Халимов (Фармон ака), қизиқчи актриса Ширмоной Абдуллаева ва ёш, истеъдодли хонанда Иномжон Мадалиевлар йиғилганларда яхши таассурот қолдиришди. Тадбир сўнгида “Қалпоқ” ҳажвий гуруҳи аъзолари энг фаол иштирок этган мухлислардан “Мирзаариқ” МФЙ фуқароси, нафақахўр Маҳбуба Исломованинг тўйига ташриф буюриб, холис хизмат кўрсатишни зиммаларига олишди.
Тўлқин ШЕРБОЕВ.