Ҳар йили машҳур ҳикоянавис адиб Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган куни – 2 апрелда Халқаро болалар китоби куни дунё бўйлаб нишонланади. Ушбу байрам 1967 йилда Ёшлар китоблари халқаро кенгаши (IBBY) ташаббуси ва қарори билан жорий этилган.


Булунғур туман халқ таълими бўлимига қарашли 2-умумий ўрта таълим мактабида “2 апрел Халқаро болалар китоби куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш тўғрисида”ги 4-ташаббус - “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларини ташкил этиш” мақсадида маънавий-маърифий тадбир, давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Килдон” жоъме масжиди имом-хатиби Толиб Маматқулов, “Сайилтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Усмон Саттаров ва мактабнинг битирувчи ўқувчилари фаол ота-оналар ва ўқитувчилар иштирок этди.
“Килдон” жоъме масжиди имом-хатиби Толиб Маматқулов, “Сайилтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Усмон Саттаров ва мактабнинг битирувчи ўқувчилари фаол ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан мактаб кутубхонаси фондини бойитиш мақсадида 200 дан ортиқ бадиий китоблар совға қилинди.
