Маълумки, сўнгги йилларда юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларга хизмат кўрсатишни яхшилаш учун божхона тизими такомиллаштирилди. Хусусан, 2018 йил 1 январдан бошлаб республикамизнинг барча халқаро аэропортларида “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилиб, божхона назоратидан кесиб ўтиш жараёни соддалаштирилди.
Бугун “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар божхона чегарасида йўловчилар ҳаракатланишлари учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишишди.
Бугун “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар божхона чегарасида йўловчилар ҳаракатланишлари учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишишди.


Айниқса, “Шарқ гавҳари”, Ер юзининг сайқали, деб таърифланадиган Самарқанд шаҳрини сайр қилиш кишига унутилмас таассуротлар ҳадя этади. Унинг муқаддас қадамжолари, азиз-авлиёлар мангу қўним топган манзилларини зиёрат қилиш қалбга ҳикмат улашса, тўкин бозорлари, афсонавий нони, соҳибқирон Амир Темур асос солган боғлари, саратон авжида ҳам танага роҳат бахш этувчи насими кишига завқу шавқ бағишлайди.
Бугун Самарқанд халқаро аэропорти орқали мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳларни божхона ходимлари янги қиёфада, кўтаринки кайфиятда кутиб олишмоқда. Яъни, божхоначиларнинг кийим бошлари ўзгартирилиб, олдинги ҳарбийча кўринишдаги кийимлар ўзгартирилди. Бу айниқса хорижлик сайёҳларда ёрқин таассурот қолдирмоқда.
Агар таҳлилларга эътибор қаратсак, 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Самарқанд халқаро аэропорти орқали жами 727 та халқаро авиарейслар амалга оширилган. Шундан 414 та доимий ва 313 та чартер рейслар парвози ташкил этади. Ҳафтасига 50 дан ортиқ авиарейслар мавжуд. Мазкур авиарейслар орқали жами 121 455 нафар йўловчи ҳаракатланган.
Шундан “қизил” йўлак орқали 416 нафар, “яшил” йўлакдан 121 039 нафар йўловчи ҳаракатланган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ўтган давр давомида мазкур божхона пости орқали жами 61 та божхона қонун бузулиш ҳолатлари аниқланган. Шундан 4 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аниқланган 57 ҳолатда эса ҳуқуқбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 61 та ҳолат бўйича 582,0 млн сўм товар моддий бойликлари тегишли тартибда вақтинча сақловга олинган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати