Қўнғизлар-Coleoptera туркумининг, барг кемирувчилар Chrysomelidae оиласига мансуб хавфли ички карантин ҳашарот. РеспубликамизнингХоразм вилояти ваҚорақалпоғистон Республикасиданташқари барча вилоятларидатарқалган.
Овал, бўртган танага эга бўлган қўнғизнинг узунлиги 9-12 мм. келади. Олд елкаси ва уст қанотлари сарғиш ёки сарғиш-қизил. Олд елкасида 12-14 та қора доғлари бор. Ўртадаги доғлари йирик бўлиб, “V” белгисини эслатади. Ҳар бир устки қанотида 5 тадан қора чизиқлари мавжуд, яхши учади. Мўйловлари 11 бўғимли ва асосидан учига томон йўғонлашиб боради.
Агротехник тадбирлардан ўсимликка юқори даражада ишлов бериш, органо-минерал ўғитлар билан етарлича таъминлаб, унинг бардошлилигини ошириш, ҳосил йиғими олдидан пояни ўриб олиш, ҳосил йиғиб-териб олинганидан сўнг даладаги картошка қолдиқларини қолдирмай териш, ерни чуқур шудгорлаш зарур.
Колорадо қўнғизининг 50 дан ортиқ кушандалари мавжуд. Улар ичида айниқса, полифаг олтинкўзлар, хон қизи, жужелицалар, қандалалар, чумоли ва ўргимчаклар алоҳида ўрин тутади. Буларнинг фаолияти натижасида зараркунанда 23-78% нобуд бўлиши мумкин. Истиқболли энтомофаглардан интродукция қилинган қандалалар – периллюс ҳамда подизус алоҳида аҳамиятга эга.
Азамат ҲОЖИҚУЛОВ,
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
Булунғур туман агроном-инспектори.
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
Булунғур туман агроном-инспектори.