Ўзбекистон Республикасининг Конституциясидаги XIV боб “Оила” деб номланган ва ушбу бобга тегишли 63-моддада “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб белгилаб қўйилган.
Албатта, жамиятимизда биринчи галда “Ватан” тушунчаси устувор бўлса, иккинчи ўринда оила ҳам муқаддас даргоҳ сифатида доимо эъзозлаб келинган.
Ўтган асрнинг 30-йилларида миллий тараққиёт ҳаракатининг кўзга кўринган вакилларидан бўлган Абдурауф Фитрат ўзининг “Оила” асарида оила асосини тўғри қуриш, оилада ёш авлодга жисмоний, ақлий ва ахлоқий таълим ва тарбия бериш орқали турғунликдаги жамиятни ислоҳ қилиш мумкинлигини баён қилиб, “Миллат тақдири мана шу миллат вакиллари яшаган оиланинг ҳолатига боғлиқдир. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади” деб эътироф этган.
Ваҳоланки, инсоннинг оиласи тинч, яқинлари соғ-саломат бўлсагина ҳотиржам яшай олади. Хусусан, сўнгги вақтларда маҳалла билан давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтай оладиган қатор янги тизимлар яратилдики, буларнинг барчаси биринчи галда оилани мустаҳкамлаш, тинчликни таъминлашдек эзгу тамойилга эгалиги билан аҳамиятли бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жойларда Ижтимоий мослашув марказлари фаолият олиб бора бошлади. Мазкур марказлар оилаларни асраш учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган шахс- лар, шунингдек, хотин-қизларга руҳий-психологик, маънавий ва тезкор ижтимоий ёрдамлар кўрсатишни ташкил этмоқдалар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкин, оиладаги зўравонликнинг юзага келиши, энг аввало, оиладаги муҳит, таълим-тарбиянинг нечоғлик мукаммал эмаслиги билан изоҳланмоқда. Қолаверса, оилавий фаровонликнинг таъминланмаслиги ҳам оиладаги зўравонликни келтириб чиқаради.
Бу жиҳатдан Президентимиз ва ҳукуматимиз олиб бораётган сиёсат келажаги буюк Ўзбекистонимизнинг эртанги кунига бўлган ишончу эътиқодимизни янада мустаҳкамламоқда. Чунки, барча йўналишлардаги ислоҳотлар инсон учун, инсонлар фаровонлиги, тинчлиги учун амалга оширилмоқда. Ва олиб борилаётган давлат сиёсати тўғри эканлигини ҳаётда ўзимиз кўриб турибмиз.

Ж.АРСЛОНОВ,
Самарқанд вилоят судининг судьяси.
Г.НЕГМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси.