Оила муқаддас даргоҳ бўлиб, ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун ўзига хос тарбия маскани. У кўп ҳолларда бошқарувчиси - оила раҳбарининг маҳоратига боғлиқ. Бу улкан масъулият, чексиз мажбурият демакдир.
Хўш, бу борада ҳамма оила бошқарувчилари ва аъзолари ҳам шундай тасаввурдами?. Очиқ айтиш керак, оилага шундай назар билан қаралса бугунги кунда оилавий ажримлар сони бу даражада ошиб кетмасди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида “замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш”, умуминсоний ва миллий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда “Оила жамият вадавлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб қилиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш”, каби вазифалар белгилаб берилган.
Хўш, замонавий оила қандай бўлиши керак?
Замонавийликни ҳар ким ҳар хил талқин этади. Кимдир “маданиятлилик” деб қараса, кимдир “оиланинг бекаму-кўст яшаши учун барча шароитларнинг яратилганидир”, деб қараши мумкин.
Замонавий оила бўлишнинг биринчи шарти - илмдан хабардорликдир. Оила аъзолари илмли, зиёли одамлар бўлиб, замон билан ҳамнафас қадам ташлаши лозимдир. Ундан ташқари тинч-тотувликка интилиш оиладаги, маҳалла, туман, қолаверса жамият осудалигига айланади. Тинч қўшничилик сиёсати аввало, оиладан бошланади. Атрофдагиларга ҳурматда бўлиш, каттани ҳурмат қилиш, кичикларга иззатда бўлиш бу ўзини ҳурмат қилишдан бошланади.
Оила аъзоларининг ҳар бири бир неча касб-корни эгаллаши ҳам замонбилан ҳамнафасликдан далолат беради. Чунки, оила аъзоларининг тадбиркорлиги борини ошириб, йўқдан бор қилиш, яратувчанликка интилиш ҳам оиладаги ўсиб келаётган фарзандларнинг шахс сифатида шаклланишида туртки бўлиши табиийдир.
Оилада қулай яшаш шаротини яратишга интилиш, уйдаз арур ашёлари бўлиши нафақат ўзи учун, балки фарзандлари учун ҳам кераклидир. Кенг, шинам уйларда яшаши, замонавий автомобилларга эга бўлиши бекаму-кўст яшаш учун қулайлик яратади.
Яна бир муҳим жиҳат - миллий вадиний қадриятларга садоқатли бўлиш. Бу бизга ота-боболарииздан мерос бўлса, бизлардан фарзандларимизга қолдирилиши шарт бўлган омонат ҳисобланади. Бундан ташқари, оилада доимо яратилиши лозим бўлган энг муҳим жиҳат бу - бағрикенгликдир. Ҳар бир ишга бир томонлама ёндашиш эмас, эътиқодлар, қарашлар ва фикрларнинг хилма-хиллигига аҳамият беришимиз лозим. Оиламизда шунчалик эътибор билан шунча нарсани яратишимиз мумкин-у, лекин оила бюджетимизни тўғри тақсимлай олмасак, кўзлаган мақсадга эриша олмаймиз. Оила аъзолари ўртасида жамланган бюджетни мақсадли ҳамда ўринли сарфласак, оиланинг хотиржамлигини ва тинчлигини кафолатлаган бўламиз.
Бугунги кунда оиланинг давлат сиёсати даражасига кўтарилишидан ҳаммани бохабар дебайта олмаймиз. Оилавий келишмовчиликларнинг кўпи юқорида айтган меъёрларнинг бузилиши сабабли ҳам келиб чиқаётир.
Оилавий низоларнинг бош сабаби - билимсизлик. Бизминг йиллик қадриятларга эга бўлган халқмиз. Ўзимизнинг Оиладеб аталмиш қўрғонимизда бўладиган оилавий муносабатларни кўчага чиқармаганмиз. Имкон даражадафақат оиланинг ичида, жуда бўлмаганда ўша уруғнинг кайвонилари даврасида муҳокама қилиб, албатта унинг ижобий ечимини топганмиз.
Биз фаолиятимиз давомида бевосита оилалар билан ишлашда, уларнинг муаммоларини кўриб чиқиш жараёнида шундай ҳолатларга дуч келамизки, оиланинг ажрим бўлишига арзимайдиган сабаблар жуда кичик. Оила аъзолари, нафақат эр-хотин, балки уларнингота-оналари ҳам ана шундай арзимассабабларни дастак қилиб олишади. Оилавий низоларнинг аксарияти учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида таназзулга учраганини кўрамиз. Улар келиннинг онаси, куёвнинг онаси ёки хонадондаги турмуши бузилиб қайтиб келган қизлар...
Яна бир асосий жиҳатга аҳамият беришимиз керак. Шу оила сақланишига энг масъул ким - бу оиласи бузилиш арафасида турган эр ва хотин. Нима учун учинчи бир шахснинг аралашуви билан оила ажрим ёқасига келиб қолади, нимаучун эр-хотин ўзининг масъулиятини унутиб қўяди? Сен эркакмисан оилада ўз ўрнингни бил, оиланинг таъминоти учун жавобгарсан. Уйланаётган вақтингда бир қатор мажбуриятларни олгансан. Нима учун бумажбуриятларни унутиб қўйдинг?
Ёки хотин оиладаги фарзанд тарбияси, хонадондаги унга юклатилган вазифаларга нега лоқайд қараши керак?Ҳар иккаласи ҳам ўзларининг бурч ва мажбуриятларига содиқ бўлса, ҳеч бир оилавий ажрим юзага келмайди. Ҳар бири ўзининг ҳуқуқини билсин, бурчини англасин, оилани сақлабқолиш учун курашсин. Оила - ўйинчоқ эмас,бугун қуриб, эртагаташлаб қўядиган. Бегуноҳфарзандларни отасидан ёки онасидан айиришга ҳечкимнинг ҳаққи йўқ. Ҳамма фарзандлар ўз ота-онаси билан яшашга ҳақли.
Ўтган йилдабиз ўзаро келишмовчилиги бўлган, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштиришда нафақат тумандаги балки, қўшни Жомбой тумани диний уламолари, “Оила” маркази раҳбарлари, ҳокимлик тизимидаги мутассадди кишилар, “Нуроний” жамғармаси фаолларидан ҳам миннатдормиз. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, ёшларга қилган панд-насиҳатлари кучи билан келишмовчилиги бўлган оилаларимизни яраштиришга эришдик.
Оила аъзолари ўртасида маънавий-ахлоқий, миллийқадриятларни мустаҳкамлаш йўлида тинмай меҳнат қилишимиз, оилаларни ўрганишни мунтазам олиб боришимиз, ечимини кутаётган муаммоларни ечишда ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз фойдали бўлиши шубҳасиз. Шунда оилавий ажримлар камаяди, замонавий оилаларимиз сони ошади.
Лола СУЛТАНОВА,
“Бўдана” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва
оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни
мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси.