Маълумки, паспорт фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат. Ҳар бир вояга етган шахс паспортга эга бўлиши шарт. Эндиликда фуқаролар ушбу хужжатни олишлари учун бирмунча қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ҳам ортиқча оворагарчилик ва қоғозбозликдан ҳоли тарзда мурожаатчиларга расмийлаштириб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сон Фармони ижроси туманимизда ҳам 2021 йилнинг 1 июндан бошлаб ҳорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тарзда амалга ошириб келинмоқда.
Фармонга кўра мурожаатчининг аризасига биноанқисқа муддатда доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойидан қатъий назар экстерриториал тамойил асосида маълумотларни йиғиш пункти оператори томонидан манзил элетрон дастури орқали текширилиб таъминланмоқда.
Шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотиб қўйганлиги масаласида мурожаат қилган фуқароларга нисбатан маъмурий чора кўрилгандан сўнг экстерриториал тамойил асосида хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳужжатлаштириб берилмоқда.
Фазлиддин ШОДМОНОВ,
туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи,
катта лейтенант.