ҚОҒОЗБОЗЛИКНИ БАРҲАМ ТОПИШИ
Қоғозбозлик ва хар хил ортиқча ҳужжатлардандан воз кечиб барча ҳаракатлар ҳамда ҳужжатлар алмашинувини электрон тартибда амалга ошириш ва бу борада замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бу рақамли иқтисодиётни белгиларидан биридир.
Маълумки ривожланган давлатларда мазкур салбий амалиётга чек қуйилганлигига бир неча йиллар бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабр куни “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши қоғозбозликка барҳам бериш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Давлатимиз рахбарининг мазкур қарори билан 2020 йил 1 январидан бошлаб 28 турдаги ҳужжатлар (маълумотнома) фуқаролардан талаб қилиниши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди.
Бунга қадар фуқаролардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиниши ҳар бир давлат идораси фаолиятида кузатилган ва фуқароларнинг давлат идорасига бориб эрталабдан кечгача ишини битиролмасдан қолишига ва бунинг натижасида давлат идорасига бир неча маротаба қатнаб бориб келишига сабаб бўлган.
Мазкур маъқул бўлмаган амалиёт фуқаронинг давлат идорасига ишончини пасайишигагина хизмат қилган холос.
Эндиликда мазкур қарор билан шу хилдаги бюрократик тартибга батамом чек қуйилди.
Қарорнинг афзалликларидан яна бири бу маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилишидир яьни илгари хокимлар ваколатида бўлган баъзи бир функциялар давлат органларининг туман (шахар) тузилмаларига ўтказилди.
Бундан ташқари маҳаллий давлат хокимияти органларининг ваколатларидан хос бўлмаган баъзи вазифа ва функциялар чиқариб ташланди.
Шунингдек Қарорда 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилилиши ва амалга оширилиши қатьий белгилаб қуйилди.
Қарорда белгиланган мазкур тартиб ҳам давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши тизимини замонавий усулга ўтказишга асос бўлади ва уларнинг ортиқча вақт йуқотишини олдини олиб иш самарадорлигига ижобий таьсирини беради.
Бунинг учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарлари 2020 йил 1 мартга қадар туман (шахар) давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзолар билан таъминишлари лозим бўлади.
Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак мазкур қарор қабул қилиниши замон талаби бўлиб,давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиниши ҳамда қоғозбозлик ва бюрократияга чек қуйилиши фуқароларимизни давлат идораларига келиб кетиш каби ортиқча вақт йуқолишларини олдини олади ва фуқаролар ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширилишига хизмат қилади.
Ғайрат ЯКУБОВ,
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи