АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замоновий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 4546-сонли қароригамувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан28 турдаги хужжатларни фуқаролардан талаб қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайдиган бўлди.
2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида хужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилиши ва амалга оширилиши белгилаб берилди.
Бу қарор айнан ёши катта кексаларимизга ва бошқа фуқароларимизнинг идорама-идора кириб сарсон-саргардон бўлмаслиги учун қулайлик яратмоқда.
Ушбу қарорнинг ижросини сифатли таъминлаш борасида туман адлия бўлими ходимлари томониданҳам мутасадди ташкилотларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Б.Кенжаев,
Булунғур туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси