Самарқанд шаҳрида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.

Майдонда Самарқанд вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.

Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари бир-бирлари билан дийдорлашиб, ёшлик йилларини эсладилар, бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар.
Маълумотларга кўра, иккинчи жаҳон урушида 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади.

Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 минг 500 нафардан ортиқ шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари битилган.

Бугунги кунда вилоятда 28 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари давлатимиз ва халқимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати