Мен ўзим орзу қилган Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институтида Геодезия, картография, кадастр бўйича йўналишининг биринчи босқичида таълим олмоқдаман.
Геодезия - юнонча сўз бўлиб - ерни бўлиш, ерни бўлакларга бўлиш деган маънони билдиради. Геодезиянинг 11 та бўлими мавжуд. Геодезия қишлоқ шароитида ҳозирги кунда жуда катта аҳамиятга эга. Қишлоқда фойдаланилмаган ерларни геодезик ўлчамларга асосланиб ўрганиб, кўп қаватли уйлар, маиший бинолар, кўркам боғлар яратиш мумкин, деб ўйлайман. Келгусида улкан режаларим асосида қишлоғимизни обод қишлоққа айлантириш мақсадида ўзимнинг режаларим ва ғояларимни тақдим этмоқчиман.
Олий мақсадларим йўлида айни пайтда “Автосад” 3 Д мах” программаларини мукаммал тарзда ўрганмоқдаман. Бу борада менга институтнинг ўқитувчи-профессорлари яқиндан ёрдам беришмоқда. Интилганга толе ёр, деб бежиз айтишмаган. Шу сабабли дилдаги улкан мақсадим билан элимизнинг ободлигига, юртимиз тинчлигига, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши йўлида сидқидилдан меҳнат қиламан, деган умиддаман. Менинг бу фикримни тўғри тушунган оила аъзоларим, ота-оналарим мени қўллаб-қувватлашмоқда. - Қизим, - деди отажоним, - тўғри ўйлабсан. Келажагимиз ёшлар қўлида. Президентимиз ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида оламшумул ишларни амалга оширмоқда. Мустақил юртимизнинг асил фарзанди сифатида қишлоқ ободончилигида муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.
Гулжаҳон ПЎЛАТОВА,
СамДАҚИ 1-босқич талабаси.