у инсоннинг узоқ умр кечиришини таъминлайди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Шу билан бирга коронавирус пандемияси оқибатларидан олинган сабоқлар касалликнинг оғирлиги ва ўлим ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган йўлдош касалликлар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди.
Овқатланиш - ҳаёт ва саломатликнинг асоси бўлиб, инсоннинг меҳнат қобилияти ва умр кечиришини белгиловчи асосий омилдир. У меъёрий асосланган бўлиб, ёшга, жинсга, иш фаолияти ва бошқаларга мос келиши лозим. Ота-боболарнинг овқатланишборасидаги тажрибаларида кўп нарсалар мақсадга мувофиқ бўлиб, турмуш тарзига, иқлимга, миллий урф-одатлар ва анъаналарга мос келади.
Халқимизда “эрталабки нонуштани ўзинг е, тушликни дўстинг билан баҳам кўр, кечки овқатни душманингга бер”, деган ҳикматли ибора бежиз айтилмаган. Агарда овқатланиш тартибига риоя қилинмаса ҳазм қилиш фаолияти қийинлашади, тартибсиз, нотўғри овқатланиш эса касалликларга олиб келади.
Ўзбекистонда ортиқча вазн ва семириш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бу индустриализация ўсиши ва урбанизация натижасида овқатланиш тартиби ва турмуш тарзининг ўзгариши, жумладан камҳаракатлилик билан боғлиқ. Ортиқча вазн ва семириш турли сурункали касалликларни, хусусан, қон босимининг ошиши, 2-тип қандли диабети, юрак ишемия касаллиги, қон айланишининг бузилиши ва саратон касалликларининг келиб чиқишидаги етакчи хавфли омил ҳисобланади.
ЖССТ/БМТ томонидан ишлаб чиқилган кўрсатмага мувофиқ овқатланишнинг бузилиши деб, бир ёки бир нечта зарур озиқ моддаларнинг нисбий ёки абсолют етишмовчилиги ёки ортиқчалиги билан боғлиқ ҳолатга айтилади. Соғлиқни сақлаш учун зарур бўлган асосий озиқ моддаларга оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минерал моддалар киради.
Нотўғри овқатланиш сабаблари:
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси орасида сурункали ноинфекцион касалликларнинг асосий омили бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- таркибида ҳайвон ёғлари бўлган овқатларни кўпистеъмол қилиш;
- шакар ва тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
- гўшт ва сут маҳсулотларини, сабзавот, мева ва кўкатларни кам истеъмол қилиш;
- чойнинг овқат билан кўп истеъмол қилиниши.
Соғлом овқатланиш тамойиллари:
Ҳозирги даврда сурункали ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш учун қуйидаги соғлом овқатланиш тамойиллари тавсия этилади:
- турли хил озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилинг;
- кун давомида бир неча марта, турли хил мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг;
- яхшиси янги ва маҳаллий шароитларда етиштирилган маҳсулотларни 400 граммдан кам бўлмаган миқдорда истеъмол қилинг;
- нон, йирик тортилган ун маҳсулотлари, ёрмалар, картошкани ҳар куни истеъмол қилинг;
- овқат билан бирга ёғларнинг организмга тушишини назорат қилинг, иложи борича ҳайвон ёғларини ўсимлик ёғларига алмаштиринг;
- ёғли гўшт маҳсулотлар ўрнига дуккаклиларни, балиқ, товуқ гўшти ёки ёғсиз гўшт истеъмол қилинг;- ёғлилиги паст бўлган сут ва сут маҳсулотларини - кефир, творог, йогурт, ёғлилиги ва тузи паст бўлган пишлоқларни истеъмол қилинг;
- таркибида кам миқдорда қанд бўлган маҳсулотларини танланг, шакар ва қандни кам истеъмол қилинг.
- ширинликлар ва ширин ичимликларни чегараланг;
- тузни кам миқдорда истеъмол қилинг. Тузнинг бир кунлик умумий миқдори 1 чой қошиқ – 5 граммдан ошмаслиги керак.
- чойни табиий шарбатлар ва ичимлик суви билан алмаштиринг ёки асосий овқатлар истеъмол қилиш оралиғида ичинг;
Таом тайёрлашда хавфсизликни таъминлаш жуда муҳим. Таомни буғда пиширилганда, қайнатилганда ва димланганда ёғ, туз ва қанд миқдорининг кам ишлатилиши таъминланади.
Чақалоқларни биринчи 6 ой давомида кўкрак сути билан боқинг. Қўшимча овқатларни аста-секинлик билан, яъни кўкрак сути билан боқишни давом эттирган ҳолда бериб боринг. Тана вазнини белгиланган меъёрда ушлаб туриш учун ҳар куни организмга маълум миқдорда жисмоний юклама беринг.
Фотима ҒУЛОМОВА,
ТТБ “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва
жисмоний фаоллигини ошириш бўлинмаси” шифокори.