Килдон - Ҳамид Олимжон йўналишидаги катта асфальт йўлнинг ҳар икки томонидаги дид билан оқланган осмонўпар тераклар новдалари орасидан мўралаган бобо қуёш ўзининг олтин нурларини қишлоқ узра сахийлик билан таратмоқда. Унга қараган кишиниг кўзи қамашади... Қишлоқ манзараси бирам кўркам. Тоза ҳавоси дилни яйратиб юборади. Обод ва равон қишлоқ йўллари, йўл ёқасидаги ўзгача бир меҳр билан қурилган замонавий уйлар, атрофдаги табиий манзаралар, ариқларда жилваланиб оқаётган зилол сувлар кўзни қувонтиради. Шу кунларда баҳорнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билган тирик жон борки, далада жавлон урмоқда...
- Маҳалламиз мана шу ердан, Қувондиқ қишлоғидан бошланади, - дейди машинани моҳирлик билан бошқариб бораётган ҳайдовчи Нодирбек Зиёдуллаев. - Мана бу, 60-умумий ўрта таълим мактабининг янги, икки қаватли, замонавий биноси Қувондиқ қишлоғининг кўрки бўлиб турибди. Мактаб атрофидаги ободонлаштириш ишлари шаҳардагилардан қолишмайди. Қишлоқнинг меҳр-мурувватли инсонлари меҳнати эвазига қишлоқларимиз шаҳарлар билан рақобатлашмоқда.
"Саховат" МФЙ биноси олдида бизни маҳалла раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳасан Эгамбердиев кутиб олди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида, фаоллар йиғилишида "Картошкачиликни Булунғур туманидаги ихтисослаштирилган "Саховат" маҳалласи фуқароларидан ўрнак олса мақсадга мувофиқ бўларди" деб таъкидлаган эди.
- Ҳақиқатдан ҳам маҳалламиз аҳолиси асосан картошка етиштириш билан шуғулланишади, - дейди маҳалла раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ҳасан Эгамбердиев. - Бу ҳақида вилоят ва Республика телеканалларида махсус телекўрсатувлар берилганди. Маҳалламиз фуқаролари бу соҳада уста деҳқон бўлиб кетишган. Шу сабабли бир йилда икки марта картошка ҳосилини йиғиб-териб олишади. Маҳалламиз ҳудудидаги Меҳтар, Қум, Эрганак, Қувондиқ каби қишлоқларимиздаги 988 та оилада 4025 нафар аҳоли яшайди. Маҳалламизнинг умумий ер майдони 861 гектар бўлиб, шундан 118 гектар майдони аҳоли томорқасидан иборат. Бир гектар ер майдонига 3,5 - 4 тонна картошка уруғи экилади. Голландиянинг Арезона, Пикассо, Санта, Савилло каби уруғларини экамиз. Деҳқонларимиз картошка етиштириш билан биргаликда сифатли уруғлик етиштиришни ҳам йўлга қўйишган. Айни пайтда ўзимизда етилган картошка уруғлари экилмоқда.

Қум қишлоғини айланар эканмиз, кўчада бирорта ҳам бекорчи одамни учратмадик. Ҳамма ўз томорқасида нима биландир бандлигини кўрдик. Картошка парваришлаёган одамни кўрсатар экан:
- Маҳалламиз фуқароси, моҳир деҳқон Тошпўлат Умиров шу киши бўладилар, - деди маҳалла раиси Ҳасан Эгамбердиев.
- Айни ишлайдиган пайтимиз келди, - дейди биз билан суҳбатда 70 ёшни қарши олаётган Тошпўлат ака. - Баҳорнинг ҳар лаҳзаси ғанимат. Шу сабабли эрта тонг-дан туриб оиламиз аъзолари билан биргаликда ўз томорқамизда ишлаймиз. "Эрта эксанг, эрта ўрасан", деб бежиз айтилмаган.
Суҳбат давомида Тошпўлат ака картошкадан бир йилда икки марта ҳосил олишини, шунинг даромади ҳисобидан янги уйлар қургани, тўйлар қилгани ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган энг сўнгги русумли енгил автомашина олганларини мароқ билан гапириб берди.
- Пишиб етилган картошка ҳосилини ўзимизнинг ички бозорларимизда сотамиз, - дейди маҳалланинг асл деҳқонларидан бири Ўролбой бобо. - Шунингдек, Республикамизнинг Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан мижозлар келиб, картошка майдонларидаги ҳосилни тўғридан-тўғри ўз бозорларига чиқаришади. Шу даромадимиз ҳисобидан маҳалламиз обод, дастурхонларимиз тўкин-сочин.
Маҳалланинг ҳар бир хонадони дарвозаси олдида ўз юртимизда ишлаб чиқарилган "Нексия", "Матиз", "Дамас" русумли автомашиналар, турли хил қишлоқ хўжалик техникалари ялтираб турибди. Маҳалладаги мавжуд уйлар замон талаблари асосида чиройли қилиб таъмирланган. Янги, замонавий, бир-икки қаватли уйлар бинолари қад кўтармоқда. Тўғриси, бу маҳалланинг меҳнаткаш одамларига ҳавасимиз келди. Йўл-йўлакай қўшни қишлоққа йўл олдик. Томорқаларда яшнаб ўсаётган картошка ниҳоллари барқ уриб ривожланмоқда. Шундоққина йўл ёқасидаги ҳовлидаги тандирда иссиқ нон ёпилаётган экан. Шу ерга етганимизда шоир Муҳаммад Юсуфнинг "Ўзбекистон" шеъридан бир жумласи ёдимга тушди:
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга,
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам,
Римни алишмасман бедапоянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам,
Римни алишмасман бедапоянгга.
Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин,
Ё худбинман ё бир содда касман мен.
Парижнинг энг гўзал ресторанларин,
Битта тандирингга алишмасман мен.
Жаннатмонанд "Саховат" маҳалласининг қишлоқларидан яна бири Қувондиқ қишлоғига йўл олдик. Фуқаро Мурод Баҳриев ўзининг 30 сотихли томорқасида картошка етиштириш билан биргаликда қўшимча даромад манбаи бўлган чувалчанг парваришлашга қўл урди.

- Мотокультиваторга ҳавас қилиб юрган эдим, - дейди табиркор, томорқа эгаси Алишер Абдуллаев. - Катта тракторлар киролмаган майдонларни мотокультиватор билан ҳайдаш анча қулайлиги билан мени ўзига ром қилган эди. Ўтган йилги даромадимиз ҳисобидан битта мотокультиватор сотиб олдим. Интернет тармоқларидаги ихтирочилик асосида мотокультиваторни мини тракторга айлантирдим. Жуда ҳам қулай бўлди. Енгил, тез юради. Ерни ҳоҳлаган чуқурликда ағдаради, текислайди, жўяк олади, ниҳолларга шикаст етказмасдан қатор ораларига ишлов беради. Айни пайтда бу мини тракторчани ўғлим Йўлчибой ҳавас билан бошқармоқда.

Маҳаллада бекорчи одамнинг ўзи йўқ. Ишсиз юрган 41 нафар ёшларга 20 сотихдан очиқ майдон ажратиб берилган. Айни пайтда улар ушбу майдонларга картошка, сабзи ва бошқа сабзавот экинлари экиш билан машғул. Маҳалла жонкуярлари бўлган тадбиркорлар ташаббуси билан тоза ичимлик суви учун 4 та артезиан қудуғи, 7 та савдо дўкони, 2 та "Аква", 3 та автоустахона, 2 та нонвойхона, 1 та оилавий болалар боғчаси, 1 та оилавий поликлиника ва 3 та умумий ўрта таълим мактаблари аҳоли хизматида. Маҳалла аҳолисининг иноқ ва фаровон яшашида маҳалла раиси ўринбосарлари Искандар Мамаюсупов, Севара Яқубова, профилактика инспектори Нуриддин Нарзиев, оқсоқол-фаолларимиздан Тўйчибой Ғаппоров, Маматмурод Тўйчиев, Жўрамурод Расулов, Аллаёр Эргашев, Мардонқул Султонов, Илёс Ўсаров, Неъматилло Нуруллаев, Муҳаммаджон Воҳидов, Тошпўлат Умировларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Маҳалла аҳолисининг фаровон турмуш кечиришини доимий назорат қилиб турган туман ҳокими Баҳодир Баҳрамов, 2-сектор раҳбари Собиржон Саидовларнинг хизматлари катта бўлмоқда. Раҳбарларнинг доно маслаҳатлари эвазига маҳалла ҳудуди энг намунали ҳудудлардан бирига айланмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.