Шарқ мевахўри шафтоли, олхўри, гилос, олча, ўрик, олма, нок ва беҳига жиддий зарар етказади. У асосан новда ва мевани зарарлайди. Гилос дарахтларида эса янги ўсган новда учидан кириб ўртасини ейди. Шафтолининг ёш новдаларини зарарлаб, бора-бора қуритиб қўяди. Шафтолида мева ичига кириб, данак атрофини ейди.
Шарқ мевахўрига қарши курашиш мақсадида агротехник тадбирларни амалга ошириш зарур.Шу мақсадда кузда хазон баргларни тўплаб кўмиб юбориш, дарахт танасини эски пўстлоқлардан тозалаш, дарахт атрофини чопиқ қилиш, дарахтлар танасини оқлаш, боғларда тутқич белбоғлар ўрнатиш, пишмай тўкилаётган меваларни ҳар куни териб олиш керак.
Касаллик сабабчисига қарши кимёвий усулда ҳам курашиш мумкин. Таркибида хлоратранилипрол, диметоат, малатион, тиоклоприд бўлган кимёвий препаратлар билан ишлов бериш касалликни бартараф этишда яхши самара беради.
Даврон УСМОНОВ,
вилоят ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси
Булунғур туман инспектори.