Туман Тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари даъво истаб келган беморлар қатори ёши улуғ, нуроний кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Яқинда бирлашманинг янги бош шифокори Воҳид Худойқулов туманимиздаги ана шундай беморларнинг 15 нафари ҳамда “Бешкуви” МФЙ Полвонтўб қишлоғида яшовчи 108 ёшли Рухсат момо Раимовани ТТБнинг Реаблитация бўлимига олиб келиб, соғлигини тиклаш мақсадида даволаш муолажаларини олиб боришмоқда.
Ушбу бўлимда даволанаётган фуқаролар доимий равишда малакали шифокорлар назоратида. Бўлимда беморлар учун барча шароитлар муҳайё. Жумладан, палаталарда кондиционер, марказлашган кислород, телевизорлар мавжуд. Шунингдек, беморлар бепул интернет, ҳожатхона, душ, физиотерапиядан фойдаланишмоқда.
- Дўхтирларга рахмат, уйда бошим тез-тез оғриб, уйқусизлик, чарчаш, ҳансираш, бош айланиши каби оғриқлардан азият чекаётган эдим. Барака топгур дўхтирлар уйдан машиналарида шифохонага олиб келиб, бепул даволашмоқда, - дейди 86 нафар невара-чевараларнинг бувиси Рухсат момо Раимова. - Бир ҳафтадан ошди, ҳозир анча яхшиман. Қўли енгил шифокорларнинг хизмати ва эътиборидан мамнунман.
Тўлқин ШЕРБОЕВ.