КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА
Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси 2019 йил 27 сентябрда “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорга мувофиқ 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.
Шу муносабат билан бутун мамлакатимиз ҳудудларида бўлганидай туманимиз МФЙларида, шаҳар ва қишлоқларида ҳам “Кексалар ҳафталиги” кенг нишонланди.
Туман “Маҳалла” хайрия жамоа фонди раҳбарларининг ташаббуси билан маҳалла фаоллари иштирокида “Саховат” МФЙ ҳудудидаги Меҳтар қишлоғида яшовчи фуқаро, 90 ёшли Қамбар момо Холжигитовани ушбу айём билан қизғин табриклаб, совға саломлар беришди.
Қамбар момо кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ишларида самарали меҳнат қилиб нафақага чиқди. Момо 3 нафар қиз ва 4 нафар ўғилни оқ ювиб оқ тараб вояга етказди. Айни пайтда тўқсон ёшда кексалик гаштини суриб юрган Қамбар момо 25 нафар невара-чевараларнинг ардоғида бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Раббим ЭРГАШЕВ.