УНИ ТЎҒРИ АНГЛАШАЯПТИМИ?
Отинойи халкимизнинг аёллар қатламини бошқаради, улар хотин-кизлар ўқитувчиси, кайвонисидир. Шундай экан, улар Ҳаво онамиз, биби Ҳожар, биби Сора, биби Марям, биби Омина, биби Хадича-ю Кубро, Фотима-Заҳро, биби Ойша, биби Зайнаб, биби Робия каби оналаримизиинг ноёб, гўзал фазилатларини комил аёллар тимсолида кўрсатиб бера олмоғи даркор.
Шунинг билан бир қаторда Тўмарис, Барчиной, Бибихоним, Гавҳаршодбегим, Зебунисо бегим, Жаҳон отин Увайсий, Нодира бегим, Нозимахоним, Зулфияхоним каби онахонларимизнинг юксак улуғворлигини, меҳр-садоқатини, аёлларга хос юксак фа- зилатларини намуна сифатида кўрсатиб, хотин-қизларимизни комилликка чорламоқлари керак.
Хўш, бугун отинойилар ушбу талабларга қай даражада жавоб беряптилар? Ушбу саволларга жавоб топиш, қолаверса, отинойиларнинг диний, дунёвий билимларини, жамиятдаги янгиликлардан хабардорлигини янада ошириш мақсадида жойларда улар учун қисқа муддатли ўқувлар ташкил этилмокда. Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан ташкил этиладиган минтақавий ўқувларда отинойилар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, дин ва давлат муносабатлари, хотин-қизлар орасида ақидапарастликка берилишнинг ижтимоий ва психологик сабаблари, ҳанафия мазҳабининг таълимоти бўйича маърузалар тинглашмоқда.


Отинойилар масъулиятли вазифани тирикчилик манбаига айлантириб олмаслиги керак. Уларнинг зиммасида маъракаю-эҳсонлар ёки турли диний маросимларда икки оғиз қироат қилиш эмас, балки дин ва жамият равнақи учун холис хизмат қилиш вазифаси ётади. Шу сабабки, бугунги отинойилардан диний, дунёвий илмларни эгаллаш, янгиликлардан хабардор бўлиш, ўз юрти, туғилиб ўсган маскани тарихини яхши билиш, катта тажрибага эга, фидокор, халқларвар бўлиш талаб этилади.

Хўш, отинойиларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат? Отинойи мада- ниятли, маърифатли, имон-эътикодли, ҳар томонлама бошқаларга ибрат, намуна бўлмоғи лозим. Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримдан, Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан, ривоятлардан хабардор бўлмоғи, динимизга, она Ватанимизга меҳр-муҳаббатни инсонлар қалбида жўш урдирмоққа эришмоғи лозим. Келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизга ота-онанинг розилигини олиш кераклиги, ўз бурчига, она Ватанга содиқ бўлиш кераклигини уқтира олиши даркор. Отинойи ҳалол ва ростгўй бўлмоғи, ботинан ва зоҳиран гўзал бўлмоғи, ислом динининг туб моҳиятини, ўз юртининг тарихини яхши билмоғи тақозо этилади. Доимий равишда диний, дунёвий, замонавий илми- ни ошириб 6opмоғи, жамиятда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги, ўз уйида шахсий кутубхонаси ва ўзи учун зарур бўлган китоб ва қўлланмалари бўлиши албатта зарур.
Афсуски, бугун нафақага чиққан айрим аёллар мўмай ва енгил даромад топиш илинжида муқаддас динимизни мукаммал, холис ўрганмасдан отинойиликка талабгор бўлмоқдалар. Отинойиликка бу тарзда ёндашиш нафақат Ислом динимиз ривожи ва жамият тараққиётига зиён етказади, балки унинг соф ва энг ҳакконий, инсонпарвар дин эканлигига кимлардадир шубҳа уйғотиши эҳтимолдан холи эмас.
Кечагина турли бидъат ва хурофотларни эл орасида ёйиб юриб, бугун давраларнинг тўрида "отин" бўлиб ўтирганлар орамизда йўқ эмас. Отинойи зиммасидаги масъулият биргина рўмол, гўзал қофиядош дуо ёки нотиқлик санъати билан сўзлаш эмас, балки хотин-қизларнинг эътиқодини тўғри шакллантириш, уларнинг жамият ва оиладаги ўрнини тўғри шакллантиришдан ҳам иборатдир. Бунинг учун отинларимиз Ислом тарихидан яхши хабардор бўлиб, сахобия оналаримизиинг ҳаётларини чуқур билишлари керак.
Отинойи маҳаллалардаги диний-маърифий ишлар бўйича ҳамда хотин-қизлар маслаҳатчиси билан фаолият кўрсатар экан, шундай замонда ҳам минг афсуски, маҳаллаларда оилавий, қайнона-келин, қуда-андалар, оилавий ажрим сингари му- аммолар учраб туради. Айниқса, аёллар ўртасидаги жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, ахлоқсизлик, фоҳишалик ва қўшмачилик, ичкиликбозлик, одам савдоси сингари жирканч ва мудҳиш ишларнинг пайини қирқишда маҳалланинг ўрни катта бўлиб, биз отинойилар ҳам уларга яқиндан кўмакдош бўламиз. Маҳаллада яшаётган ҳар бир фуқаронинг яшаш шароитидан хабардор бўлган ҳолда ҳар бир кишининг хулқ-атворига қараб тўғри муомала қилиш, айниқса, миллий урф-одатларимизни ёшларнинг онгига сингдириш, диний ақидапарастликка карши курашиш, оммавий маданиятнинг зарарли оқибатлари ҳақида тушунчалар бериб боришда барча бирдек ҳаракат қилсагина кўзланган мақсадга эришамиз.
Отинойиларнинг билимлари имтиҳон қилиб кўрилаётганда, аксариятининг билими, дунёқараши, савияси пастлиги сезилиб қолмоқда. Уларнинг билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида жойларда малака ошириш курслари ташкил этилган. Бугунги отинойи нафс балосидан, илмсизликдан узоқ бўлиши, диний-маърифий тизимга доир қабул қилинаётган қарорлардан, янгиликлардан хабардор бўлиши лозим. Демакки, отинойи ўзи ўрганмаса - ўргатолмайди, ўргатолмаса - фаолият юритолмайди.
Отинойиларнинг диний-маърифий билим ва кўникмаларини шакллантиришда қуйидаги жиҳатларга эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади:
Қуръони карим ва тажвид илми. Отинойиларнинг қироат илмидан хабардор бўлиб, сураларни, оятларни тажвид қоидалари билан ўқиши.
Акоид асосларини ўқитиш. Тўғри эътиқодни шакллантириш, ширк ва бидъат амаллардан воз кечиш. Урф-одатларни эътиқодий масалалар билан аралаштирмаслик.
Фиқх илми. Фарз, вожиб, суннат, мустахаб, мубох, макрух ва бошқа амаллар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш.
Ислом тарихи ва пайғамбарлар тарихини ўрганиш. Мазҳаблар ва мазҳаббошилар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш.
Суннат, урф-одат ва бидъат маросимларни бир-биридан ажрата билиш.
Диний маънавий-маърифий ислоҳотлардан хабардор бўлиш; нотиқлик махорати- ни ошириш ҳамда замон билан ҳамнафас яшаш.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги глобаллашув ва ахборот даврида ҳар бир инсон авваламбор, ўз оиласини, ўз фарзандларининг таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи, одамлар билан бўладиган муомаласини назоратга олса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шундагина, ҳар биримиз Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳиссамизни қўш- ган, зиммамиздаги масъулиятли вазифаларни виждонан адо этган бўламиз.
Насиба МАМАДИЯРОВА,
халк депутатлари туман Кенгаши депутати,
Диний соҳа фаолияти бўйича хотин-кизлар
ўртасида маънавий-маърифий ишларни
мувофиқлаштириш тарғибот гуруҳи раҳбари.