Ўсимликларни табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятига кўра бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Сув ўсимликларидан инсон кам фойдаланади, лекин улар табиатда кислород ва озуқа манбаи ҳисобланади.
Бактериялар, айрим қўзиқоринлар ва сув ўтлари тупроқда ҳам кўп учрайди. Улар тупроқнинг унумдорлик ҳусусиятига таъсир кўрсатади, организмлар қолдиқларини парчалайди. Турларга энг камбағали ер ости ўсимликлари асосан бактериялардан иборат бўлиб, 3 км. ва ундан ортиқ чуқурликларда ҳам учрайди. Ер усти ўсимликлари турларга энг бой, шунинг билан бирга энг кўп ишлатиладиган ва инсоннинг кучли таъсири остидаги ўсимликлардир.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишга доир ишларни амалга ошириш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ўзбекстон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясига оид ПФ-5863-сонли фармони қабул қилиниб, дарахтлар кесилиши вақтинча тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат аҳамиятига эга ерларда дарахтлар кесилиши ноқонуний ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-моддасида фуқароларга нисбатан БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга нисбатан ўн бараваридан ўн беш бараваргача миқдорда маъмурий жарима жазоси белгилаб қўйилган бўлиб, ноқонуний кесилган ўсимликларни ўсимлик дунёсига етказилган зарар деб ҳисоблаб, зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдари 43-сонли қарорининг 4-иловасига асосан ҳисобланади ҳамда кам қимматли дарахлар - акация, япон сафораси, терак ва бошқалар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдари 43-сонли қарорининг 4-иловасига асосан ҳисобланиб, ҳосил бўлган сумма ноқонуний кесилган ўсимликлар учун 0.5 га кўпайтирилади ва қимматли (ёғочбоп) дарахтлар - ёнғоқ, писта, бодом, қарағай, барча турдаги арчалар, эман, чинор, шумтол, оққайин, каштан, лола дархти, магноли, форзиция, тут ва бошқалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдари 43-сонли қарорининг 4- иловасига асосан ҳисобланиб, ҳосил бўлган сумма ноқонуний кесилган ўсимликлар учун 10 га кўпайтирилади. Яшаш хонадонида мавжуд кам қимматли дарахтлар кадастр ҳужжатида кўрсатилган бўлса ўз эҳтиёжи учун (қимматли дарахтлардан ташқари) кесиб олишлари мумкин. Қўлланилган маъмурий жарималар ўз вақтида тўланмаса мажбурий тартибда ундирилади.
Агарда дарахтларни кесмоқчи бўлсангиз Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси ва Давлат хизматлари агентлиги (ягона дарча)га мурожаат қилишингиз мумкин.
Азиз ҳамюртлар! Атроф табиий муҳитда мавжуд яшилликни сақлаб қолиб, келажак авлодлар учун асраб авайлашимиз даркор.

Сардор АБДУЛЛАЕВ,
Жаҳонгир МУСТАФОЕВ,
Жаҳонгир МУСТАФОЕВ,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги
назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси
давлат инспекторлари.
назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси
давлат инспекторлари.