Жорий йил 12 август куни “Булунғур ҳаёти” газетаси таҳририятининг мажлислар залида туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва туман “Тоза ҳудуд” УК ходимлари билан “Булунғур ҳаёти” газетаси ижодий ходимлари ва блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўтказилган ушбу матбуот анжуманида Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши раиси Бекзод Элчиев, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси мутахассиси Сардор Абдуллаев, туман “Тоза ҳудуд” УК раҳбари Акбар Мамарасуловлар сўзга чиқиб, туман ҳудудини экологик жиҳатдан тоза сақланиши бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгуси режалари ҳақида батафсил фикр юритдилар. Келгусида соҳада рўй берадиган ижобий ўзгаришларни, экологияга боғлиқ тарғибот ишларида “Булунғур ҳаёти” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
