Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова АТБ Агробанк Булунғур филиали биносида банк ходимлари ва туман прокуратураси ходимлари иштирокида мамлакатимизда қабул қилинган қонунлар ва суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйча давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни, 2021 йилнинг 12 январида давлат раҳбари томонидан имзоланган Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–663-сон)ни, 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-670-сонли Қонуни ва “Гендер тенглик” мавзуларида қизғин савол жавоблар бўлиб ўтди.
Унда асосий эътибор “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли Қонун қабул қилинганлигини ва мазкур ўзгартиришларга кўра Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланлиги, шунга кўра, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилишини ҳамда бундан буён Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, «Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» йўлидаги Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари ҳам тшунтириб ўтилди.
Бундан ташқари иштирокчилар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоблар олишди.
Достонбек ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий суди
девонхона мудири