Хабарингиз бор жойларда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, улардан фикр ва таклифлар олиш бўйича йиғилишлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан яқинда тумандаги "Мингчинор" махалласида хам мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Абдухалимов сўзга чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти тўғрисида аҳолига батафсил маълумотлар берди ва суҳбат давомида сайловчилардан тегишли таклиф ва мулоҳазалар олинди.
Шуҳрат АБДУХАЛИМОВ,Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати.