Амалдаги қонунчиликка кўра 2021 йил 1 февралдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш божхона органларининг вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Бу борада божхоначилар томонидан мамлакатимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Самарқанд вилоятида ҳудудида тамаки маҳсулотларини ноқонуний олди соттиси билан шуғулланувчи фуқароларни аниқлаш мақсадида олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳри Чўлпон кўчасида фуқаро Н.Н. тадбир иштирокчиларига икки дона “Милано” ва “Mond” номли катта хажмдаги қутиларда жами 1 000 қути (пачка) тамаки маҳсулотини сотмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.
Фуқаро Н.Н.га тегишли бўлган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган жами қиймати 10 500 000 сўмлик “Милано” ҳамда “Mond” номли тамаки маҳсулотлари эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати