Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 7-модда иккинчи қисмининг, 33-моддаси, 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг, 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством, принятым» деган сўзлар «законами, принятыми» деган сўзлар билан алмаштирилди; Шунингдек 93-модда биринчи қисми 16-бандининг, 98-модда учинчи қисмининг, 100-модда саккизинчи хатбошисининг, ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилди; 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонунларга» деган сўз «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилди ҳамда 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир»;
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги №ЎРҚ-671-сонли Қонуни таҳририда (“Халқ сўзи”газетаси 09.02.2021 й.). 09.02.2021 йилдан кучга кирди.
О.ПАРДАЕВ,
Самарқанд вилоят судининг судьяси.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси.