Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда ҳолис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш максадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6034-сонли Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг катъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳидасудлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади. 199 та туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилиб, вилоят марказларида маъмурий ва бошка оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинади.
Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судлари тугатилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иктисодий судини, жиноят ишлари буйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судлари ташкил этилади.
“Бир суд – бир инстанция” тамойилига ўтилади: суд ишларини назорат тартибида ва бир судда ишларни икки босқичда (биринчи ҳамда апелляция ёки кассация) кўриш амалиёти тугатилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб, суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилади, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишлар бўйича алоҳида судлов таркиби тузилади.
Энди прокурорлар тарафлар мурожаат қилгандагина суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиши мумкин. Фуқаролик ва иқтисодий ишларни кўрилишида прокурорнинг ўз ташаббуси билан қатнашиши чекланади. Прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечса, реабилитация асосларига кўра жиноят иши тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака хайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака хайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул килиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув боскичи киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди тузилмасида:
1.Олий суд бошқармалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиклаштириш вазифаси юклатилган, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига ҳисобдор бўлган, Олий суд раисининг тақдимномасига асосан Олий суд Пленуми томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбари лавозими;
2.Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси;
3.Жамоатчиликваоммавий ахборот воситаларибилан хамкорлик бошқармаси;
4.Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари лавозимлари жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактаби Суд амалиёти муаммоларини ўрганиш маркази тугатилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Судьялар олий кенгаши, Олий суди, қуйи суд тизими судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари иш ҳаклари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳулоса ўрнида айтганда, мазкур ўзгаришлар фуқароларнинг судга бўлган ишончини янада мустаҳкамлага ва суднинг том маънода адолат қўрғонига айланишига замин яратади.

Достонбек ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий
Жомбой туманлараро иқтисодий
суди девонхона мудири