СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Маълумки, айни пайтда республикамизнинг барча соҳаларида туб ўзгаришлар рўй бермоқда, ислолҳотлар амалга оширилмоқда. Фуқароларимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Бундай ислоҳотлар суд-ҳуқуқ тизимида ҳам бўлмоқда. Бундан кўзланган мақсад фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, суд ишларида фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол этилмаслиги, ишларни кўриб чиқиш жараёнида ошкоралик, адолат ва инсонийлик принципларига асосланган.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига бир қанча ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди. Ушбу Қонуннинг 14-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибиЎзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси ҳамда раис ўринбосарлари – фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяларидан иборат бўлади ҳамда қуйидаги таркибда иш олиб бормоқда:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати;
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати;
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва Қорақалпоғистон Республикаси судларининг раисларидан иборат таркибда иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Судъялар олий кенгаши раиси, адлия вазири, судъялар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш материаллари бўйича тушунтиришлар беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларни тинглайди ҳамда суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқиш ваколатларига эга. Шунингдек қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Шерзод ТЎХТАЕВ,
туман Маъмурий суди раиси.