Туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари “Бўдана” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалардан бири Мурод Қаршиев хонадонида бўлди.
У кишининг I-гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди Шоҳруҳ Хушмуродов 5-мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлиб, ҳозирги кунда уй таълимида таҳсил олади. Унинг ўқишдан ташқари расм чизишга қизиқиши баланд. Ватан, ота-она, фасллар, турли манзаралар акс эттирилган расмларни юқори иштиёқ билан чизади. Шоҳруҳга ташкилотчилар томонидан янги йил байрамига ноутбук ва бадиий китоблар совға қилинди.
- Ўғлим Шоҳруҳнинг ҳолидан туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар хабар олиб туришибди, - дейди онаси Замира Қаршиева. - Унинг сифатли таълим олиши ва расм чизиб, ўз истеъдодини кўрсатиши учун устозлари ҳам алоҳида эътибор қаратиб келишмоқда.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.