“Хўжамазгил” МФЙда туманимиздаги чегара ҳарбий қисм хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 10-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман адлия бўлими бошлиғи Ғайрат Якубов ва туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Алиевлар сўзга чиқиб, мазкур Қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтишди. Ҳарбий қисм зобити, капитан Сирожиддин Норбоев ҳам ҳарбий қисмда маънавий-маърифий ишлар бўйича амалга оширлаётган ишлар, янгиланишлар, ҳарбийларга яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.
Учрашувда туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ходими Нилуфар Хидирова ва бошқа мутассадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўқувчиларнинг ҳарбий хизматга оид беришган саволларига мутассаддилар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Учрашувда иштирок этишган томонлар бундай учрашувлар тез-тез ўтказилиб турилиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлашди.
Нуриддин ОЛИМОВ,
ҳарбий хизматчи, кичик сержант.