Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида халқимиз манфаатлари йўлида улкан изланишлар олиб борилаётган бир вақтда юртимизда жуда кўп ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда юртимизда замонавий техника воситалари ривожланиши билан бир қаторда халқимизнинг хавфсизлиги таъминлаш, фуқороларнинг ҳуқуқий манфатларини муносиб ҳимоялашни мақсад қилган “Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси таркибидаги қўриқлаш хизмати”нинг афзалликлари ва қулайлик томонлари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш долзарб вазифага айланган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Самарқанд вилоят Қўриқлаш Бошқармаси 1-Алохида отряди шахсий таркиби, Техник Қўриқлаш Маркази томонидан ҳам турли тоифадаги давлат аҳамиятига молик иншоотлар, корхона ва муассалар, халқ хўжалиги объектлари ҳамда фуқаролар хонадонлари ишончли қўриқланиб келинмокда.
Жумладан, 2020 йил давомида 1-Алоҳида отряд шахсий таркиби томонидан қўриқланаётган барча турдаги объектлар ва фуқаро хонадонларида ҳеч қандай ҳуқуқбузарликлар содир этилмади. Ҳозирги кунда 1-Алоҳида отряд шахсий таркиби томонидан халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида туман ҳудудидаги барча давлат идоралари, халқ хўжалик идоралари, хусусий тадбиркорлар савдо дўконлари ва фуқаролар хонадонларини замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш ва Техник қўриқлаш пунктига қўриққа олиш борасида профилактик тарғибот-ташвиқот суҳбат-учрашувлар ўтказилиб борилмоқда. 1-Алоҳида отряд шахсий таркиби томонидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида жорий йилда туман Халқ таълими бўлими ва туман Халқ таълими бўлимига қарашли 16 та МТМлари1-Алоҳида отряди техник қўриқлаш пункти қўриғига олинди.
Алишер ЭДИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Самарқанд вилоят
Қўриқлаш бошқармаси 1-Алоҳида отряди Техник
қўриқлаш маркази бошлиғи, катта лейтенант.