МУЛК ИШОНЧЛИ ҲИМОЯДА
Фуқароларнинг ҳуқуқий манфатларини муносиб ҳимоялашни мақсад қилган эканмиз, Қўриқлаш хизмати тизимида айни шу жиҳат ҳам инобатга олинган. Соҳа тармоғи ҳисобланган Техник қўриклаш маркази томонидан бугунги кунда нафақат ижтимоий объектлар, балки шахсий турар-жой ва хусусий нотурар жойлар ҳам қўриқловга олинади. Айни вақтда марказимиз ходимлари томонидан элликка яқин хусусий мулклар ҳавфсизлиги муносиб ҳимоя қилинмоқда.
2019 йилнинг ҳозирги даврига қадар қўриқловга олинган объектларда ва фуқаро хонадонларида бирор марта талон-тарож ҳолатлари қайд этилмади. Бу тизим фаолиятининг намунали йўлга қўйилганлигидан далолат. Айни вақтда хусусий объектларни ва фуқаро хонадонларини қўриқловга олиш бўйича шартномалар тузиш давом этмоқда.
Қўриқлаш хизматининг афзалликлари шундаки, ҳозирги кунда жиноятчиликка қарши олиб борилаётган кураш чора-тадбирларга тўлиқ мос келади. Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси 1-Алоҳида отряди шахсий таркибининг хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида ходимлар билан ўқув машғулотлари самарали ташкиллаштирилмоқда. Қилинаётган барча ишларимизнинг пировард мақсади халқимиз манфаатларига хизмат қилишдир.
Муродулла УСМОНҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси
1-Алоҳида отряди гурух командири, катта сержант.