Давлатимиз раҳбари келажагимиз бўлган ёшларга катта имкониятлар яратиб бермоқда. Қалби қайноқ ёшларимиз билимли, бўлиш билан биргаликда бирорта касб-ҳунарнинг ҳам эгаси бўлиши керак. Шу сабабли ҳунар ўрганишга иқтидори, ҳаваси бўлган ёшлар учун барча чора-тадбирлар қўлланилмоқда.
“Ҳунар-ҳунардан унар” деб бежиз айтилмаган. “Саховат” маҳалласининг Қувондиқ қишлоғида яшовчи фуқаро уста Зайниддин Халилов ёшлигидан техникага қизиқиб вояга етди. Мактабни битириб, Абдусалом Махсумов номидаги хўжалик марказида фаолият кўрсатаётган тажрибали уста Отақулга шогирдликка тушди. У уч йил давомида устадан ҳар хил техникалар ва асосан автомобиллларга техник хизмат кўрсатиш сирларини пухта ўрганиб олди. Мураккаб ишларни ҳам бемалол мустақил бажара оладиган уста бўлиб етишди. Шу боис 2017 йилда катта уста, устози Отақул акадан оқ фотиҳа олиб, ўзи мустақил ишлайдиган бўлди. Ота-оналари ва маҳалла оқсоқоллари билан ўзаро маслаҳатлашиб, ҳовлисидаги бўш жойда автомобилларга техник хизмати кўрсатиш устахонаси шахобчасига асос солди.
-Россия ва Хитой давлатларида ишлаб чиқарилган абоб-ускуналарни Самарқанд ва Тошкент шаҳридаги бозорлардан сотиб олдик, - дейди уста Зайниддин. - Айни пайтда шогирдларим Зуҳриддинбек ва Маъруфжонлар билан биргаликда маҳалламиз ҳудудидаги ҳамма автомобилларга техник хизмати кўрсатаяпмиз. Бундан аҳоли хурсанд.
-Авваллари сал нарса учун Самарқанд шаҳрига ёки туман марказидаги устахоналарга бориб, овора бўлиб келар эдик, - дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Тўйчибой бобо. - Бугунги кунда маҳалламиз аҳолисига хизмат қилаётган бу устахона ишидан қишлоғимиз аҳолиси хурсанд.
-Маҳалламизнинг энг ёш, тадбиркор усталаридан бири Зайниддин Халиловнинг ишидан маҳалламиз аҳолиси мамнун, - дейди “Саховат” МФЙ раиси Ҳасан Эамбердиев.
-Уста Зайниддин келгусида автомибилларга техник хизмат кўрсатиш автогаражи ёнидан “Авто қисмлар” дўконини ҳам қуриб, ишга туширишни режалаштирмоқда.
Тадбиркор уста Зайниддин Халилов ўзининг техник касб-ҳунари билан маҳалламиз аҳолисининг ҳурматига сазавор бўлмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.