“Гулзор” маҳалласининг Оқтепа қишлоғидаги оилавий автоустахона аҳолига беминнат хизмат қилмоқда.
– Устахонамизда ҳамма техникаларни таъмирлаш бўйича аҳолига хизмат қилаяпмиз, - дейди “Жайхун” оилавий автоустахонаси бошлиғи Баҳриддин Худойбердиев. - Устахонада укам Баҳодир ва фарзандларимиз Фаррух ва Фазлиддинлар билан бирга ишлаяпмиз. Автоустахонамиз асосан автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш, ранг бериш ишларига мўлжалланган. Айни пайтда “Матиз”, “Нексия” ва “Дамас” каби автомобилларга техник хизмат кўрсатаяпмиз.
– Автоустачилик бизларга отамиздан ота мерос бўлиб қолган, - дейди катта уста Баҳодир Худойбердиев. - Ўз вақтида катта уста Қурбон деб ном чиқариб, элимиз эътиборига тушган. Айни пайтда биз фарзандлари отамизнинг ишини давом эттириб, қишлоғимиз, маҳалламиздан ташқари четдан келаётган мижозларга ҳам беминнат автотеххизмат кўрсатиб, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлмоқдамиз. “Элга хизмат - олий ҳиммат”, деб бежиз айтилмаган экан.
Суратда: оилавий автоуста Баҳодир ўғли ва укаси биланиш жараёнида.
Раббим ҲОТАМОВ.