Туманимиздаги 20-умумтаълим мактабида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб 6 “А”-синф ўқувчилари ўртасида “Ғазал мулкининг султони” номли тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари Навоий ижодидаги ғазал ва рубоийлардан намуналар ўқишди. Айниқса ушбу синф ўқувчиларидан Бону Анварова, Чарос Азхимоқва, Розия Бектемирова, Комилжон Ўролов ва Моҳичеҳра Абдумўминовалар ғазаллардан парчаларни маромига етказиб ўқиб, тадбир иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлишди.
Дилшода АБРАЕВА.