Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 31 йил бўлди. Мана шу ўтган йиллар давомида барча таълим муассасалар, ташкилотлар ва давлат идораларидаги ишлар ўзбек тилида олиб борилмоқда. Шунинг натижасида ўсиб келаётган ёш авлод ўзбек тилининг жозибадорлигини ҳис қилган ҳолда улғайиб вояга етмоқда.
Бу эса, келажакда ўзбек тилининг келгуси авлодларга бекамикўст етиб боришига хизмат қилиши шубҳасиз. Бизнинг мактабимизда ҳам “Тил” байрамига бағишланган “Она тилим - жони дилим” мавзусида бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбир давомида 11-“б”синф ўқувчиси Рустам Абдуллаев “Тил” шеърини, Севинч Умирова ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг ғазалларини маромига етказиб ижро этишди.
Фаол ўқувчилар мактаб маъмуриятининг эсталик совғалари билан тақдирланишди.

ОНА ТИЛИМ - ЖОНУ ДИЛИМ
Саида МАМАТҚУЛОВА,
8- умумий ўрта таълим мактабининг
она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.