Боболардан ҳикмат бу сўз,
Ҳар бир элнинг бир ори бор.
Кимлигини билай десанг,
Тилига боқ, сўзига боқ.
Ёзувчи Ўткир Хошимовнинг “Қанча кўп тилни билсангиз шунча яхши, бироқ одам она тилида тафаккур қилади. Она тилида туш кўради, она тилида йиғлайди” деган ҳикматли сўзлари билан она тилимизни севишга, ҳурмат қилишга ундайди.
Дунёда давлатлар, миллатлар, тиллар кўп. Ҳар бир инсон ўз тилини ҳурмат қилади, эъзозлайди. Келажак авлод биз катталарнинг тилимизга бўлган эътибор ва ҳурматимизни кўриб вояга етади, камол топади. Мактабимизда ёш ўқувчиларнинг тилга бўлган эътиборини янада ошириш мақсадида дарс жараёнида ҳикматли сўзлардан, мақоллардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Зеро, доно халқимиз “Тилга эътибор - элга эътибор”, деб бежиз айтишмаган.
Даставвал ўзбек тили деганда кўз олдимизга шеърият мулкининг султони Алишер Навоий келади. У ўзининг ёзган асар ва ғазаллари орқали ўзбек тилининг бошқа тиллардан кам эмаслигини исботлади.
Бир сўз билан айтганда, ўзбек тилининг муҳим аҳамияти ҳақида ўқувчиларга тушунча бериш ҳар бир муаллимнинг бурчидир.
Моҳира ХОЛИҚОВА,
12-умумтаълим мактабининг
бошланғич синф тарбия фани ўқитувчиси.