Вақтинчалик ишсиз бўлган Самариддинга ҳукуматимиз томонидан ҳунармандларга яратиб берилаётган имтиёзлар, шарт-шароитлар, солиқ имтиёзлари ва бошқа бир қанча ҳуқуқлари тўғрисида тушунча берилганидан сўнг ўз хонадонида ҳунармандчилик устахонаси ташкил қилди. Амалий кўмагимиз ва ҳуқуқий маслаҳатларимизга амал қилиб, Давлат марказларидан рўйхатдан ўтиб иш бошлаган С. Қодиров ҳозирда аҳоли томонидан буюртма қилинаётган эшик ва ромлар, хонтахта ва курсиларни сифатли қилиб тайёрлаб бермоқда.
Зоҳид ИКРАМОВ,
Республика Бош прокуратураси
ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш Департаменти инспектори.