Президентимизнинг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бажарилиши юзасидан туманимизда ҳам ҳудудий гуруҳлар иш олиб боришмоқда. Ҳудудий гуруҳлар аъзолари доимий равишда жойлардаги бўш турган объектлар, ер участкалари мулкдорлари билан учрашиб, уларга тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун ҳар томонлама кўмаклашишмоқда. Бизнинг соҳа ходимлари ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериш баробарида улар ҳужжатларини расмийлаштириши, кредит олиши ва бошқа ишларида турли хил бюрократик ва сансалорлик тўсиқларига дуч келмасликлари учун ҳуқуқий ҳимояга олган. Мақсад тадбиркорларимизнинг сафи янада кенгайиши, иш билан бандлигини таъминлаши ва фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган.
Зоҳид ИКРОМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш Департаментининг туман бўлими
инспектори.