Туманимиздаги маҳаллалар, касб-ҳунар коллежларида фуқаролар, коллеж битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашувлар ҳамда профилактик тадбирларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, хусусан, қишлоқ жойларидаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, чуқур билимли, юксак савияли, мустақил фикрлайдиган ёшларнинг бу борадаги иштирокини таъминлаш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири эканлиги тушунтирилмоқда.
Ана шундай профилактик тадбирлардан бири яқинда “Килдон” ва “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар ва ёшлар иштирокида ўтказилди. Тадбирда ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш кўламини янада кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятига тўғри йўналиш берувчи самарали тизимни ташкил этиш ва шу орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларни бу соҳага кенг жалб этиш мақсадида барча таълим муассасаларида “Бизнес клуб”лар фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳамда бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун яратилаётган имтиёзлар, қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги хусусида фикрлар билдирилди.
Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган тадбирда фуқаролар ва ёшларнинг тадбиркорликка оид саволларига мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Аҳрор МЕЛИҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш Департаменти туман бўлими бошлиғи.