Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг энг биринчи ва асосий устувор вазифаси - ишсиз ва ишлаш истагини билдирган аҳолини иш билан таъминлашдир. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилган тумандаги ишсиз фуқароларни тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига, туман ҳокими қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат бозорида тенг шароитда рақобатлаша олмайдиган фуқаролар учун ташкилотлар томонидан банд қилиб қўйилган квоталанган иш ўринлари ҳамда янгидан ташкил топган, қайтадан фаолиятини тиклаган ва ташкилотнинг кенгайтириш,янги цехлар очилиши муносабати билан яратилган янги иш ўринларига белгиланган тартибда ишга жойлаштирилади.
Ишсиз аҳолини иш билан таъминлашда фақат давлат органларининг эмас, балки жамоатчиликнинг, айниқса корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, яъни иш берувчиларнинг роли катта аҳамиятга эгадир. Иш берувчиларнинг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишдаги иштироки Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг18-моддасида белгилаб қуйилган.
Мазкур Қонун ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 декабрь куни 858-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида»ги Низомнинг 2-бандида Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига тегишли бадалларни тўловчи сифатида рўйхатга олинган (микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари) барча иш берувчилар ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказига бўшиш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ҳамда мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш лозимлиги кўрсатилган.
Низомнинг 6 ва 11-бандларида бўш иш жойларининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни яширганлиги, шунингдек, бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги ахборотларни меҳнат органига ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун иш берувчининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддасининг 1- қисмига асосан Республикада белгиланган базавий тариф ставкасининг 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорида жарима солиниши назарда тутилган. Худди шундай хуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этилса мансабдор шахсга базавий тариф ставкасининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур қонунчиликка иш берувчилар томонидан сўзсиз риоя қилиниши Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда ушбу иш ўринларига ишсиз фуқароларни жойлаштиришга шароит яратади.
Иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим қилмаслик ва бўш иш ўринларини яшириб, электрон вакансия базасига киргизмаслик сабаблари баъзида мавжуд қонун талабларини билмаслиги ёки тушунмаслиги бўлса, баъзи ҳолларда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ва мансабдор шахсларнинг бошқа шахсий манфаатларини устун қуйишисабаб, деб хулоса қилиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъинлаш тўғрисида”ги Қонунининг 7 ва 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 68-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарорига асосан Булунғур туман ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрда № 768-Q сонли “Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланган бўлиб, ушбу қарорга асосан тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун534 та иш ўринлари банд қилиб қўйилган.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ушбу иш ўринларига тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнат бозорида тенг шароитда рақобатлаша олмайдиган фуқароларни, яъни таълим муассасаларини тугатганлар, кўп болали ота-оналар, пенсия ёшига етганлар, ногиронлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларида муддатли ҳарбий хизматдан қайтганлар, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар ва одам савдоси жабрдийдалари учун фуқароларни ишга жойлаштиради.
Давлат меҳнат-ҳуқуқ инспектори томонидан мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланиши ёки бошқа таъсир чораларини кўрилишидан мақсад уларга нисбатан жазо чорасини қўллаш эмас, балки меҳнат қонунчилигига барчанинг бир хилда амал қилинишига эришиш, бўш иш ўринларини аниқлаш ва уларга аҳолини ишга жойлаштиришдир. Айниқса, таълим муассасаларини битирган ва ҳозирги вақтда ишсиз юрган ёшларни ишга жойлаштириш ҳозирги кунда энг муҳим масала эканлиги катта аҳамият касб этади.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан Булунғур туман ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрдаги 768-Q сонли қарори ташкилотларга етқазиб берилган бўлсада, ташкилот раҳбарлари ўзларининг масъулиятсизлиги сабабли ушбу қарор ижроси ҳозирги кунга қадар таъминланмаган. Жумладан, Булунғур халқ таълими бўлимига қарашли қуйидаги умумий ўрта таълим мактаблари: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 19, 20, 23, 26, 30, 31, 34, 36, 37, 38, 40, 43, 46, 48, 50, 55, 58, 60, 62, 66, 68.
Булунғур туман 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Булунғур туман Тиббиёт бирлашмаси, Булунғур туман Ободонлаштириш бошқармаси, Булунғур туман “Баркамол авлод” болалар маркази, “Булунғурдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси ва Булунғур туман Маданият бўлими.
Ўз имат вазифасига виждонан ёндашган мансабдор шаслар юқоридаги каби қонунбузарликларга йўл қўймасликлари учун масаланинг мазмун-моҳиятини англаган ҳолда иш юритсалар айни муддао бўлар эди.
Нодира ҲАСАНОВА,
Давлат меҳнат-ҳуқуқ инспектори.