белгиланган умумий ёшдан икки йил олдин ҳам пенсияга чиқиш мумкин
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг14-моддасида ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш белгилаб қўйилган.
Бунда технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-модда ўн биринчи қисмига ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқва Меҳнат кодекси 100-модда иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда умумий асосларда белгиланган пенсия ёши арафасида бўлган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш ва тўлаш кўзда тутилган.
Муддатидан олдин ёшга доир пенсия технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган, пенсия ёши арафасидаги ва умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб қилинадиган иш стажига эга бўлган ҳамда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади.
Жасур АБРАҚУЛОВ,
Булунғур туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.