БУЛУНҒУР ТУМАНИНИНГ 2019 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 31 декабрь, 52-(I) 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида"ги СҚ-348-Ш-сон карори. Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2018 йил 26 декабрдаги "'Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сонли қарори, халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдги "Булунғур туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрларн тўғрисида”ги 201/37-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги 13-Қ-сонли "Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги "Булунғур туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида"ги 201/37-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Булунғур тумани маҳаллий бюджетининг2019 йилги параметрлари1-иловага мувофиқ;
2019 йилда даромадлар ва солиқ тушумларидан туманнинг бюджетига ажратмалар меёри 2- иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман маҳаллий бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.
4. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ж.Нарзиев):
даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратилишида ҳудудда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;
иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.
5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев ва туман Молия бўлими (Ж.Нарзиев)га вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д,Шакарбоев, туман Молия бўлими (Ж.Нарзиев), туман "Сувоқова" ишлаб чиқариш давлат корхонаси (Б.Файзиев) сув таъминоти ташкилотларининг молиявий ҳолатнни қатъий назорат қилиш, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб боришни таъминласин, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чораларини кўрсин ва маблағ етмаган ҳолларда, асосий қарз ва фоиз тўловларининг қопланмаган қисмини туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қопланиши юзасидан зарурий чоралар кўрсин.
8. Мазкур қарор "Булунғур ҳаётии газетасида эълон қилинсин ҳамда хокимликнинг www.bulung`ur.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Б.БАХРАМОВ.
2019 йил 10 январь.